Давлат божи уйнин микдорига караб судга берсам даво ариза учун даража бериладими?

Вопрос №12521810 из г. Самарканд
опубликован 13.05.2017, 21:59
Ассалому алекум мен эрим билан 2 йил олдин конуний ажрашганмиз уртамизда 2 хонали уй бор уй эримни номига расмийлаштирилган судга берсам даво ариза учун давлат божи уйнин микдорига караб хисобланадими? Агарда судга бермай индамай юрсамчи кейин менсиз собик эрим уйни сота оладими олдиндан жавобингиз учун катта рахмат.
Читать ответы (1)
Лучший ответ
Рекомендуется

Уз Рес Оила кодекси:

24-модда. Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкка эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тасарруф этиши

Эр ва хотин уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда тенг ҳуқуқларга эгадир.

Эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкини тасарруф этиши билан боғлиқ битим тузилганда бу ҳаракат бошқасининг розилигига кўра амалга оширилаётганлигини англатади.

Эр-хотиндан бирининг умумий мол-мулкни тасарруф этиш юзасидан амалга оширган битими бошқасининг бунга розилиги бўлмаганлиги сабаблигина билдирган талабига биноан ва фақат битимни амалга оширган иккинчи томон амалга оширилган битим юзасидан эр (хотин) рози эмаслигини олдиндан билгани ёки билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳолларда суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Эр (хотин) ўзининг номига расмийлаштирган умумий кўчмас мол-мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиши учун хотин (эр)нинг нотариал тартибда тасдиқланган розилигини олиши лозим. Кўрсатилган битимни тузишга нотариал тартибда тасдиқланган розилиги олинмаган эр ёки хотин мазкур битим амалга оширилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб бир йил давомида бу битимни суд тартибида ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилишга ҳақлидир.

14.05.2017, 18:54
Задать вопрос юристу

1 юрист дали 1 ответ на вопрос


Средний стаж юристов: 40 лет
Первый ответ получен через 20 часов

Не нашли ответ на свой вопрос?

Задайте его бесплатно — юристы ответят в течение нескольких минут

Бесплатный вопрос юристам онлайн

Если Вам трудно сформулировать вопрос — позвоните, юрист Вам поможет:
Бесплатно с мобильных и городских