LSN Messenger
Задано вопросов 1, из них VIP - 0
Москва, 01.05.2018, 01:50

Маслахат собираюсь работать в Москве - привет из Таджикистана и Узбекистана!

Вопрос №14162251 из г. Москва
опубликован 01.05.2018, 01:50
Ассалому алайкум мен Тожикистонданман мен Узбекистонда яшамокчиман ва кариндошларим уша эрда менга маслахат беринг мен хозир масквада ишлайман исмим Шерзод.
Читать ответы (1)
Лучший ответ
Рекомендуется

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФУҚАРОЛИГИ ТЎҒРИСИДА"ги Конун

17-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўз илтимосномаларига кўра ушбу Қонунга биноан келиб чиқишидан, ирқи ва миллатидан, жинси, маълумоти, тилидан, динга муносабатидан, сиёсий ва бошқа эътиқодларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш шартлари қуйидагилардан иборат:

1) чет эл фуқаролигидан воз кечиш;

2) сўнгги беш йил давомида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаганлик.

Ушбу қоида Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш истагини билдирган шахсларга, башарти улар шу ерда туғилган ва ҳеч бўлмаса ота-онасидан бири, буваси ёки бувиси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилганлигини ва бошқа давлатларнинг фуқароси эмаслигини исботласа, тааллуқли бўлмайди;

3) қонуний тирикчилик манбаларининг мавжудлиги;

4) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини тан олиш ва бажариш.

Ушбу модданинг 1, 2 ва 3-бандларида қайд этиб ўтилган талаблар алоҳида ҳоллардагина Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси олдида буюк хизматлари ёки фан, техника ва маданият соҳасида катта ютуқлари бўлган, шунингдек Ўзбекистон Республикасини қизиқтирадиган касб ёхуд малакага эга бўлган айрим шахсларга нисбатан ҳисобга олинмаслиги мумкин.

Агар шахс:

Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик ишлатиб ўзгартиришни ёқлаб чиқаётган бўлса;

фаолияти Ўзбекистон Республикасининг конституциявий принципларига зид бўлган партиялар ва ўзга ташкилотларга аъзо бўлса;

Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ жазоланадиган хатти-ҳаракатлар учун озодликдан маҳрум этилган ва жазони ўтаётган бўлса, уни Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги илтимосномаси рад этилади.

01.05.2018, 10:10
Задать вопрос юристу

1 юрист дали 1 ответ на вопрос


Средний стаж юристов: 40 лет
Первый ответ получен через 8 часов

Похожие вопросы

Не нашли ответ на свой вопрос?

Задайте его бесплатно — юристы ответят в течение нескольких минут

Бесплатный вопрос юристам онлайн

Если Вам трудно сформулировать вопрос — позвоните, юрист Вам поможет:
Бесплатно с мобильных и городских